Линклар

logo-print

Лондонда покистонлик сиёсатчи пичоқлаб кетилди


Покистоннинг энг йирик шаҳри Карачидаги етакчи сиёсий партия - Муттаҳида Қавми ҳаракати етакчиси Имрон Фаруқ Лондонда пичоқлаб кетилди.

Толибон ҳаракатига қарши бўлган бу ҳаракат Карачи шаҳри ва Синдҳ вилоятида катта мавқега эга.

Ҳозирча бу қотиллик бўйича ҳеч ким қўлга олинмади. Лондон полицияси қотиллик юзасидан текширув олиб борилаётганини билдирди.

Муттаҳида Қавми ҳаракати етакчиларидан бири Муҳаммад Анвар Лондонда Ройрет ахборот агентлигига Фаруқнинг ўлими партия аъзоларини тушкунликка солмаслигини таъкидлади.

- Агар бу фитна бўлса, бу иродамизни сусайтира олмайди. Бу бизни мақсадимиздан қайтара олмайди, - деди Муҳаммад Анвар.

Покистон Бош вазири Юсуф Риза Ғилоний Фаруқнинг ўлдирилишини қоралади.

Қотиллик ва бошқа жиноятларга алоқадорликда айбланиб, йиллар давомида Покистон полицияси таъқибидан қочиб юрган Имрон Фаруқ Британиядан сиёсий бошпана олганига 10 йилдан ошган.
XS
SM
MD
LG