Линклар

logo-print

Карзай афғонистонликларни сайловда қатнашишга чақирди


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай барча афғонистонликларни 18 сентябр куни ўтказиладиган парламент сайловида овоз беришга чақирди.

Кобулда президент саройида журналистлар билан учрашган Карзай сайловда “камчиликлар” бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Толиблар сайлов жараёнини издан чиқаришга таҳдид қилган.

Шу боис Карзай ҳукумати мамлакат бўйлаб хавфсизлик чораларини кучайтирди.

Овоз бериш ҳали бошланмасдан сайлов билан боғлиқ зўравонликлар содир этилди.

Афғонистон расмийларига кўра, сайлов арафасида Лағмон вилоятида бир номзод ва сайлов ташкилотчиларидан камида саккиз киши ўғирлаб кетилган.

Бунинг учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.

Айни пайтда, Афғонистон расмийлари Бодғис вилоятида яна 10 нафар сайлов комиссияси вакили ўғирлаб кетилгани ҳақидаги маълумотни текширмоқда.

Шанба кунги сайловда Афғонистоннинг 34 вилоятидан икки ярим минг номзод парламентдаги 249та ўрин учун курашади.
XS
SM
MD
LG