Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:53

Ўшликларга инсонпарварлик ёрдами етишмаяпти


Ўш маҳаллаларида тарқатилаётган инсонпарварлик ёрдамининг чўғи оз.
Ўш маҳаллаларида тарқатилаётган инсонпарварлик ёрдамининг чўғи оз.

Ўш қирғинидан уч ой ўтган бўлса ҳам бу шаҳар ҳалигача инсонпарварлик ёрдамига мухтож бўлиб қолмоқда. Воқеанинг дастлабки кунлари ўшлик ўзбеклар ўзларига инсонпарварлик ёрдами етиб келмаётганидан шикоят қилган эди. Бугунги кунда бу борадаги вазият қандай?

Ўшда ўзбек маҳаллаларини ёниб кетган уйлардан таниш мумкин. Бугун мазкур маҳаллаларда БМТ турли лойиҳалари ёрдамида тозалаш ишлари авж олган. АСTED ёзуви битилган юк машиналари ёнган маҳаллалардан аҳлатларни тозаламоқда.

Қароргоҳи Парижда жойлашган техник ҳамкорлик ва ривожланитиш агентлиги (АCTED) уйсиз қолган ўшликларга Қочқинлар идораси билан ҳамкорликда кўмак бермоқда. Унинг ходимларини Ўшда ёниб кетган маҳаллаларда кўриш мумкин.

Турли ёшдаги ўшлик эркаклар мазкур агентлик номи битилган кўк жилеткада уйсиз қолган ўшликлар билан маҳаллаларда учрашиб, уларга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқдалар. Ўшнинг Мажримтол маҳалласига келган қурувчилар орасида прораб Асил Максимов ҳам бор.

Инсонпарварлик ëрдами
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:46 0:00


- АСTED бизга оплата қилади. Биз шуни ишлаб, ёнғин бўлган ерларда уйлар соламиз. Янги қуриладиган уйлар бир ҳилда - икки хонали бўлади. Йўлларни аҳлатдан тозалаб, қурилиш бўладиган маҳаллаларга шағал, қум, арматура, тахта олиб келаяпти. Памирский тракт, Ўш район... қаерда ёнғин бўлган бўлса, ўша ерда уй қураяпти, - дейди ўшлик прораб Асил Максимов.

Қишга қадар қуриб битказиши режалаштирилган уйларга, маълумотларга кўра, Қозоғистондан ҳам қурилиш материаллари келган. Айни пайтда бу қурилиш материаллари Ўш мэриясига топширилган.

Ўшнинг Сун Ят Сен кўчасидаги пахса уйлардан бири инсонпарварлик ёрдамини ўзбекларга тарқатиш масканига айланган.

- Фақат чет эл ташкилотари ёрдам берди. Аравондаги “Меҳр шафқат” ташкилоти бераяпти кўп ёрдамни. Беловодскийдаги черков бераяпти, - деди инсонпарварлик ёрдамини олаётган ўшлик аёллардан бири.

Сожида Иброҳимова АСTED ташкилотининг ўзбек маҳалласидаги вакилларидан бири. У Ўш райони мавзесидаги маҳаллалардан бирида тўшак, кўрпа учун пахта, матоларни тарқатмоқда.

-Алимжон Датқа маҳалласидаги 182 хонадонга бўлинган нарса. Ҳар бир уйга 6 килодан пахта, 3 ярим метрдан чит берилаяпти. Бу битта хўжаликка, битта уйга. Менга инсонпарварлик ёрдамини топшириб кетишади. Мен рўйхат билан ҳаммага тарқатиб бераман. Паспорт сериясини ёзиб, одамларга бераман, - дейди инсонпарварлик ёрдамини тарқатаётган ўшлик Сожида Иброҳимова.

Хайитдан олдин Ўшнинг Шарқ маҳалласидаги муҳтож оилаларга католик черкови вакиллари ёрдам тарқатди.

Шу ҳафтанинг охирида Ўшда ёғингарчилик бўлди. Палаткаларда яшаётган ўшликлар иссиқ кийимга мухтож. Ҳозирча бу мухтожлик ҳалқаро ёрдам билан ҳам тўлиқ қопланмаган.
XS
SM
MD
LG