Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:24

Афғонистонда парламент сайловлари ўтмоқда


Толибон жангариларининг таҳдидларига қарамай Афғонистонда парламент сайловлари ўтмоқда. Икки ярим мингдан ортиқ номзод парламент қуйи палатасидаги 249 ўрин учун кураш олиб бормоқда.

Дастлабки хабарларга кўра, сайловчиларнинг фаоллиги суст ва қонунбузарликларга ҳам йўл қўйилган. Парламент сайловларини чиппакка чиқариш учун Толибон жангарилари пойтахт Кобул ва бошқа бир қанча шаҳарлардаги сайлов участкаларига ҳужумлар уюштирди.

Қобулдаги АҚШ элчихонаси ҳамда Афғонистондаги халқаро кучлар қароргоҳи атрофидаги аҳоли пунктлари ракета ҳужумларига нишон бўлган.

Жанубида эса Қандахор вилоят губернатори суиқасддан омон қолди. Шимолий Балх вилоятида йўл ёқасида бомба портлашидан уч киши қурбон бўлди, яна тўрт нафари яраланди.

Сайловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун 115минг полиция кучлари ҳамда ҳарбий хизматчилар жалб этилган.

Афғонистонда 5800та сайлов участкаси бўлиб, уларнинг мингдан кўпи хавфсизлик важидан ёпиб қўйилган.
XS
SM
MD
LG