Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:46

Варшава суди Закаевни озод қилди


Варшава суди Полша прокуратурасининг Аҳмад Закаевни ҳибсга олиш ҳақидаги сўровини рад этди. Чечен айирмачилари етакчиси Полшани истаган пайтда тарк этиши мумкин.

Суд ўз қарорини Закаевга Европа Иттифоқи давлатларидан бири унга сиёсий бошпана бергани билан изоҳлаган. Закаев Варшава яқинида жойлашган Пултуск шаҳрида икки кунлик Жаҳон чеченлар форумида қатнашиш учун Полшаган борган эди.

15 сентябр куни Полша полицияси агар Аҳмад Закаев мамлакатга келса, ҳибсга олинишидан огоҳлантирган. Москва расмийлари Закаевни 90-йилларда Россия қўшинлари ва чечен қаршилик ҳаракати ўртасида давом этган урушда жиноятлар содир этганликда айблаб келади.

Ўз навбатида Варшава суди агар Россия томони лозим бўлган далилларни тақдим этса, Закаевни экстрадиция қилиш масаласини кўриб чиқиши ҳақида билдирди.

Британия 2003 йилда Закаевга сиёсий бошпана берган ва ўшандан бери Закаев Британияда яшаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG