Линклар

logo-print

Ҳиндиқушдаги зилзила Тошкентда ҳам сезилди


Афғонистон шимолидаги Ҳиндиқуш тоғларида 6.3 балл куч билан зилзила рўй берди. Талафот ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Ер ости силкинишлари Афғонистонга қўшни Тожикистон, Покситон ҳамда Ўзбекистоннинг бир қанча жойларида ҳам қайд этилган.

Жумладан, кеча ярим тунда пойтахт Тошкентда 3.5 балл куч билан ер қимирлаган. Сўнгги бор бундай кучланишдаги зилзила Тошкентда шу йилнинг январида кузатилган эди.
XS
SM
MD
LG