Линклар

logo-print

АҚШда ўзбек қочқинлари ҳимоясига намойиш ўтказилди


Қозоғистондаги ўзбек қочқинлари Ўзбекистонга қайтарилмаслиги талаби билан Қўшма Штатларда норозилик тадбирлари бўлиб ўтди.

Вашингтондаги Қозоғистон элчилиги олдида Намойишчилар ўзбек қочқинларининг Ўзбекистонга қайтариб юборилмаслиги ва Ўзбекистондаги қийноқлар масаласига диққат қаратиш талаб қилинган шиорларни кўтариб олишди.

- Элчихонага кириб, элчининг ёрдамчилари билан учрашдик, у одамга ўзимизни мақсадларимизни баён қилдик, ёзма мурожаатимиз бор эди, уни топширдик. Элчихона ходими мурожаатни элчига топширишни ваъда қилди. Бу нарсага Қозоғистон ҳукумати ижобий жавоб беради деб умид қиламиз, - деди норозилик тадбири иштирокчиси Юсуф Собиров.

Қозоғистон Бош прокурорининг мамлакатдаги 30га яқин ўзбек қочқинини Ўзбекистонга экcтрадиция қилиш борасидаги қарорига қарши кеча Украина, Швецария, Дания, Швеция, Ҳолландия, Чехия каби қатор давлатларда норозилик тадбирлари ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG