Линклар

logo-print

Халқаро ҳамжамият Афғон сайловларини олқишламоқда


БМТ, НАТО ва Европа Иттифоқи етакчилари афғонистонликларни муваффақиятли парламент сайловлари билан қутлади.

Сайловларга қадар Толиблар бу сиёсий тадбирни тўхтатиш ҳақида бир неча бор таҳдид қилган эди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун афғонистонлик сайловчиларни "жасорати ва журъатли қарори" учун олқишлади. Айни мазмундаги олқишлов билан Европа Иттифоқи расмийлари ҳам баёнот берди.

Сайлов чоғида Толиблар томонидан уюштирилган жами 150 ҳужум натижасида 14 киши қурбон бўлди.

Шунга қарамай, сайловчилар иштироки 40 фоизга яқинни ташкил қилди.

Шунингдек, сайловда қонунбузарликлар бўлгани ҳақида ҳам кўплаб хабарлар бор.

Бу 2001 йилдан буён Афғонистонда ўтказилган иккинчи парламент сайловларидир.

XS
SM
MD
LG