Линклар

logo-print

Тожикистонда ЎИҲ нинг 3 жангчиси қўлга олинди


Тожикистон ички ишлар вазирлиги 3 сентябрда милициянинг икки ходими ўлимига сабаб бўлган ҳудукуш ҳужумига алоқадорликда гумонланган уч нафар исломий жанггари қўлга олинганини маълум қилди.

Вазирлик сўзчисининг айтишича, ушланганларнинг ҳаммаси Ўзбекистон Исломий Ҳаракати аъзоларидир.

Бу уч жанггари 3 сентябр куни Хўжанд шаҳридаги милиция таянч пунктига ушютирилган террорчилик ҳужумини ташкилотчилари, деб гумон қилинмоқда.

Ўша куни икки нафар ҳудкуш ҳужумчи Хўжанд шаҳридаги милиция биносига портловчи мослама ўрнатилган автомобил билан келиб урилган, оқибатда, милициянинг икки ходими ўлган, 25 нафари жароҳатланган эди.


Бу ҳужум Марказий Осиёда айни характерда содир этилган илк ҳужум сифатида қайд этилмоқда.

XS
SM
MD
LG