Линклар

Афғонистонда кеч портлаган ракета 8 болани ўлдирди


Қундуз вилоятида 8 бола ракета портлаши оқибатида қурбон бўлди.

Вилоятдаги Али Обод тумани расмийси Ҳабибуллаҳ Муҳтасиймнинг айтишича, Толиблар томонидан тумандаги қишлоқлардан бирига ташланган ва портламай қолган ракета болалар ўйнаб турган пайтда портлаб кетган.

7 бола воқеа жойида, яна бири эса шифохонада қурбон бўлган.

Полиция расмийсига кўра, ракета Толибларнинг сайловни бузиш мақсадида шанба куни отган ракеталардан бири бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG