Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:51

Туркия арманлари Муқаддас Хоч черковида ибодат қилмоқда


Туркияда этник арманлар кейинги юз йил ичида илк бор Муқаддас Хоч черковида ибодат маросимини ўтказмоқда.

Мамлакат расмийларига кўра, Ван вилоятидаги Ақдамар шаҳрида бўлаётган маросимда уч мингга яқин киши иштирок этиши кутилмоқда.

Муқаддас Хоч черкови қарийб минг йиллик тарихга эга ва ундаги маросимни Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон "Туркия толерантлиги ифодасидир", деб баҳолади.

Арманистон Усмонлилар империяси Биринчи жаҳон уруши пайтида арманларни геноцид қилганини даъво қилганидан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатлар бузилган эди. Туркия томони бу айбловларни инкор этиб келади.

Арманларнинг якшанба кунги ибодати ана шу низо қўзғалганидан буён Муқаддас Хоч черковида ўтказилаётган илк оммавий ибодатдир.
XS
SM
MD
LG