Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:14

Швецияда парламент сайлови ўтказилди


19 сентябр куни Швецияда ўтказилган парламент сайловида иқтидордаги марказ-ўнг коалиция Социал-демократлар етакчилигидаги мухолифат устидан ғалабага эришди.

Бош вазир Фрадрик Рейнфелдтнинг тўртта партиядан иборат “Иттифоқ” номли коалицияси 349 ўринли парламентдаги 172та ўринни эгаллади.

Бироқ коалиция парламентда кўпчиликни ташкил эта олмади.

Швециядаги ўнг қанот партия биринчи марта парламентда ўз вакилларига эга бўлди. Миграцияга қарши бўлган Швеция демократлари эса парламентдаги 20та ўринни эгаллади.
XS
SM
MD
LG