Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:34

АҚШ ҳаво ҳужумида беш жанггари ўлдирлди


Покистон шимоли-шарқида АҚШнинг пилотсиз учқичидан амалга оширилгани айтилаётган ҳужумда беш жанггари ўлдирилгани хабар қилинмоқда.

Покистон хавфсизлик хизматларига кўра, ҳаво ҳужуми Шимолий Вазиристондаги Датта Хел қишлоғига уюштирилган.

Бу ҳудудни жанггарилар назорат қилади ва Афғонистондаги НАТО қўшинларига қарши ҳужум уюштириб келади.

Ассошиэйтед Пресс агентлигига кўра, бу жорий ойда АҚШ кучлари амалга оширга 14чи ҳаво ҳужумидир ва уларнинг аксарияти Жалолиддин Ҳаққонийга қарашли жанггариларни нишонга олган.

Ҳаққоний Совет истилоси пайтида Покистон ва Қўшма Штатлардан ёрдам олган.
XS
SM
MD
LG