Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:32

Аҳмадийнажод АҚШни саккиз эронликни озод қилишга чақирди


Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Қўшма Штатларни саккиз нафар эронликни озод қилишга чақирди. Аҳмадийнажодга кўра, бу эронликлар ноқонуний тарзда қамоққа олинган.

Америка телеканалларидан бирига берган интервьюсда Аҳмадийнажод Эрон ўтган ҳафта холис ният кўрсатиб, Америка фуқароси Сара Шоурдни озод қилганини эслатди.

Ню Йоркда БМТ Бош Ассасблеяси йиғинидан аввал Аҳмадийнажод Бош котиб Бан Ки Мун билан учрашди.

БМТ тарқатган баёнотда айтилишича, бош котиб учрашув пайтида “фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқларнинг ҳурмат қилиниши лозимлиги”ни таъкидлаган.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун шунингдек, Эроннинг ўз ядровий дасутрига оид бўҳронни ҳал этиш масаласига “конструктив ёндашиши”га умид билдирган.
XS
SM
MD
LG