Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 16:33

Лужков ўзига қарши ахборот хуружи авж олган пайтда мамлакатни тарк этди


Москва мэри Юрий Лужков ўз лавозимидан четлатилиши мумкинлигига оид хабарлар тарқалган бир пайтда Россияни тарк этди.

Лужковнинг матбуот вакили Сергей Цой Москва мэри бир ҳафталик таътилини ўтказгани Австрияга кетганини маълум қилди.

1992 йилдан бери Москва мэри лавозимини эгаллаб келган Лужков кейинги ҳафталар давомида рус матбуоти ва шахсан президент Дмитрий Медведевнинг кескин танқидларига учраб келмоқда. Бундан ташқари, Лужковга қарши кетма-кет норозилик намойишлари уюштирилмоқда.

Бош вазир Владимир Путиннинг яқин сафдоши Лужков ва унинг миллиардер рафиқаси Елена Батурина Кремлнинг мурувватидан мосуво бўлган кўринади.

Шанба куни Россиянинг давлат назоратидаги НТВ телеканали Лужков ва унинг рафиқаси муккасидан коррупцияга кетгани ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильмни намойиш қилди.

Бундан ташқари, Лужковнинг ҳафта охирида Путин билан режалаштирган учрашуви қолдирилган кўринади.
XS
SM
MD
LG