Линклар

logo-print

Швецияда ультра миллатчи партия биринчи марта парламентга сайланди


Якшанба кунги умумий сайловларда иқтидордаги марказ-ўнг коалицияси ғолиб чиқди, лекин кўпчилик ўринни қўлга кирита олмади.

Бош вазир Фредерик Райнфелдт етакчилигидаги тўрт партияни ўзи ичига олувчи коалиция парламентдаги 349 ўриндан 172тасига эгалик қиладиган бўлди.

Муҳожирларнинг мамлакатга киритилишига қарши чиқаётган Швеция Демократик партияси 20 ўринни қўлга киритди.

Ашаддий ўнгчи сиёсий кучларнинг қўллаб-қувватланиши Европанинг башқа мамлакатларида ҳам кузатилмоқда.

Райнфелдт Яшиллар партиясини коалицияга жалб қилишга уриниши, лекин озчилик ҳукуматини тузишга ҳам тайёр эканини баён қилди.

Бош вазир ашаддий ўнгчилар билан коалицион ҳукумат тузиш ғоясини рад қилди.
XS
SM
MD
LG