Линклар

Закаев Лондонга қайтиб кетди


Чечен айирмачилари етакчиси Аҳмад Закаев Варшавадан Лондонга қайтиб кетди.

Закаевнинг ёрдамчиси Адам Боровскийнинг Ассошиэйтед Пресс агентлигига айтишича, Россия террорчиликда айблаётган чечен исёнчилари етакчиси якшанба куни Польшадан чиқиб кетган.

Россия Закаевни 1990 йилларда Россия хавфсизлик кучлари ва айирмачилар ўртасидаги урушлар давомида одам ўғирлаш ва террорчиликка қўл урганликда айблаб, халқаро қидирувга берган. Russia wants

Британиядан сиёсий бошпана олган Закаев ўтган ҳафта қувғиндаги чеченлар анжуманида қатнашгани Польшага борган ва Интерпол ордерига кўра, қўлга олинган эди.

Польша суди унинг озод этиш қарорини расмий Варшава Закаевга Европа Иттифоқига аъзо давлат томонидан берилган сиёсий қочқин мақомини тан олиши билан изоҳлади.
XS
SM
MD
LG