Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:15

Каримов БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади


Ислом Каримов Ўш қирғини юзасидан халқаро тергов ўтказиш ва масъулларни жавобгарликка тортишга чақирди.
Ислом Каримов Ўш қирғини юзасидан халқаро тергов ўтказиш ва масъулларни жавобгарликка тортишга чақирди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш масалаларига бағишланган саммитида нутқ сўзлаб, Марказий Осиё учун долзарб бўлиб турган масалалар, хусусан Қирғизистонда рўй берган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказишга чақирди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш масалаларига бағишланган саммитида нутқ сўзлади.

Кейинги 10 йилда БМТ Бош Ассамблеясида илк бор иштирок этаётган президент Каримов ўз нутқида Марказий Осиё минтақси учун долзарб бўлиб турган масалалар, жумладан, Афғонистон уруши, Қирғизистонда рўй берган воқеалар, минтақадаги сув захираларидан фойдаланиш билан боғлиқ можаро каби масалаларга тўхталди.



Қирғизистондаги бўҳрон ҳақида гапирган президент Каримов, мамлакат жанубида рўй берган хунрезликлар юзасидан халқаро текширув ўтказиш ва оммавий қирғин учун масъулларни жавобгарликка тортишга чақирди.

Ислом Каримов шунингдек, Ўзбекистон жаҳон молиявий бўҳронига қарамасдан, мамлакат иқтисоди изчил ўсишда давом этаётганини таъкидлади.

Маҳалий ва халқаро иқтисодчилар, Ўзбекистон расмийлари бераётган маълумотларни шубҳа остига олиб келади.

Ўзбекистон раҳбари ўз мамлакати ривожланаётгани ҳақида гапирар экан, ҳукумат таълим масалаларига алоҳида эътибор қаратаётгани, хусусан бу соҳага мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 11-12 фоизи сарфланаётгани ва таълим тизимида ислоҳотлар амалга оширилгани қайд этди.

Айни пайтда, мамлакат вилоятларида ўқув юрталри ёпилиб талаба ва ўқувчилар оммавий тарзда пахта далаларига ҳайдалгани Каримов нутқида акс этмади.

БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш масалаларига бағишланган саммити 22 сентбргача давом этади.

Баъзи кузатувчилар Каримовнинг АҚШ Президенти Барак Обама томонидан қабул қилиниши эҳтимоллари борлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG