Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:08

Аббос тинчлик музокараларидан чиқиши мумкин


Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос АҚШ воситачилигида қайта бошланган Исроил-Фаластин тинчлик музокараларидан чиқиши мумкин.
Аббоснинг сўзларига кўра, Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун уй-жойлар қуришга Исроил жорий этган мораторий муддати тугаши билан у музокараларда қатнашмайди.

Фаластин раҳбарининг бу чиқишидан бир кун олдин Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу жорий этилган мораторий муддати ўзгартирилмаслигини айтган.

Ўтган йили Исроил АҚШ босимлари остида Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун уй-жойлар қуришни бир йилга тўхтатган эди. Бу муддат шу ой охирида тугайди.
XS
SM
MD
LG