Линклар

Карзай: Сайловнинг қандай ўтгани ҳақида гапиришга эрта


Афғонистонда ўтказилган парламент сайлови натижалари ва овоз бериш сифати ҳақида гапиришга ҳали эрта. Бу ҳақда президант Ҳамид Карзай душанба куни таъкидлади.

БМТ кўмагида ташкил этилган мустақил сайлов комиссияси якшанба кунги овоз бериш бўйича 700та шикоят келиб тушганини айтган.

Шикоятлар кўпроқ овозларнинг соҳталаштирилиши ва бир сайловчининг кўп марта овоз бериши ҳолатлари билан боғлиқ.

Сайлов натижалари келаси ой маълум бўлиши айтилмоқда. Афғонистон президенти Ҳамид Карзай парламент сайловлари натижалари эълон қилинишини шахсан назорат қилиш мақсадида БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш режасини бекор қилди.
XS
SM
MD
LG