Линклар

logo-print

Обама Эрон масаласида чиқиш қилди


- Ҳарбий амалиёт Эрон масаласини ҳал этишнинг энг яхши усули эмас, -деди АҚШ президенти Барак Обама "CNBC" телеканали мухбири билан суҳбати чоғида.

Суҳбат чоғида Обама Вашингтон Эроннинг ядровий дастури атрофидаги масалани ҳали ҳам дипломатия йўли билан ҳал этиш ниятида эканини қайд этди.

Аввалроқ қатор америкалик мартабали ҳарбийлар Эронга нисбатан ҳарбий амалиётлар "Ҳамас" ёки "Хезболла" каби гуруҳларни жавоб амалларига ундаб, минтақадаги вазиятни издан чиқариши ҳақда огоҳлантиришган эди.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Эронни ядровий қурол яратишга ҳаракат қилаётгани ҳақида гумонсирашади. Жорий йилда БМТ Хавфсизлик кенгаши Теҳронга нисбатан яна ҳам кучлироқ санкция қўллаш ҳақидаги резолюцияни маъқуллаган эди.
XS
SM
MD
LG