Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:21

Каримов: "Афғонистон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмайди"


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеяси қилган чиқишида Афғонистондаги уруш минтақада Мингйиллик ривожланиш дастуридаги мақсадларга тўғаноқ бўлаётган муаммолардан бири бўлиб қолаётганини баён қилди

Афғонистон бўҳронини, деди Каримов, фақат ҳарбий йўллар ҳал этиш имконсиздир.

- Бугун афғон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмаслиги янада аён бўлмоқда, коалиция кучларининг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича танлаган стратегия эса кутилган натижани бермаяпти. Муттасил давом этаётган уруш Афғонистон халқининг аҳволини тобора оғирлаштирмоқда ва муаммони ҳал этишни янада қийинлаштирмоқда, деди Ислом Каримов.

Ўзбекистон раҳбари юзага келган вазиятда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришишининг муқобил йўлларини излаш ўта муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Хусусан, Каримов фикрича, Ўзбекистон томонидан 2008 йилда таклиф қилинган БМТ хомийлигида “6+3 контакт гуруҳини” тузиш Афғонистон муаммосини ҳал қилишда муҳим рол ўйнаши мумкин.

Сўнгги 10 йилда БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида илк бор иштирок этаётган Ўзбекистон президенти ўз нутқида Марказий Осиё минтақси учун долзарб бўлиб турган муаммолар сирасдан Қирғизистонда рўй берган воқеалар, минтақадаги сув заҳираларидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларга ҳам тўхталди.
XS
SM
MD
LG