Линклар

Афғонистонда НАТОнинг тўққиз аскари нобуд бўлди


Афғонистон жанубида вертолёт ерга қулагани оқибатида НАТОнинг тўққиз аскари нобуд бўлди.

Ҳалокатда НАТОнинг бир ҳарбийси, Афғонистон армиясининг бир аскари ва бир АҚШ фуқароси жароҳатланди.

Толиблар матбуот вакили Юсуф Аҳмадий вертолётни толиблар уриб туширгани иддао қилиб, ҳалокатда 10дан ортиқ хорижлик аскар нобуд бўлганини баён қилди.

НАТО етакчилигидаги коалиция кучлари вертолёт халокати сабаблари “ўрганилаётганини” маълум қилди.

НАТО ўзига тегишли вертолёт қулаган минтақада душман ўт очгани ҳақида маълумот олинмаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG