Линклар

Ислом Каримов БТМ Бош котиби билан учрашди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ню Йоркда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун билан учрашди.

БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш масалаларига бағишланган саммити доирасида бўлиб ўтган учрашувда Қирғизистон жанубидаги қонли воқеаларда бир миллиондан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлгани, минглаб оилалар бошпанасиз қолгани ва Қирғизистондаги миллатлараро можарога оид муаммолар муҳокама этилди.

БМТ бош котиби матбуот вакили эълон қилган баёнотга кўра, Ислом Каримов ва Бан Ки Мун Қирғизистондаги гуманитар вазият, шунингдек, бу мамлакатда узоқ муддатли ривожланиш ва барқарорликни таъминлашда халқаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этишини қайд этган.

Ўзбекистон президенти ва БМТ бош котиби Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликка алоқадор масалалар жумладан, террорчилик ва наркотиклар ноқонуний савдосига қарши кураш масалаларини ҳам муҳокама қилган.

БМТ бош котибининг Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан ўтказган алоҳида учрашувида ҳам тинчлик ва хавфсизлик, Афғонистондаги вазият ҳамда бошқа масалалар муҳокама этилган.
XS
SM
MD
LG