Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:41

Тожикистондаги ҳужумда 25 аскар ҳалок бўлди


Тожикистон Мудофаа вазирлиги 18 сентябр куни қуролли шахслар ҳарбий карвонга қарши уюштирган ҳужум оқибатида 25 аскар ҳалок бўлганини маълум қилди.

Дастлаб Мудофаа вазирлиги ҳужум оқибатида 23 аскар нобуд бўлганини маълум қилган эди.

Мудофаа вазирлиги эълон қилган баёнотда ҳужум оқибатида 40 аскар ўлгани, 25 нафари бедарак йўқолгани ҳақида айрим ахборот воситаларида тарқатилган маълумотлар нотўғри экани айтилган.

Шунингдек, мудофаа вазирлиги журналистларни “ёлғон ва жанжалли хабарлар ёзишдан тийилиш”га чақирган.

Душанба куни Тожикистон Мудофаа вазирлиги ҳужум учун Афғонистон, Покистон ва чеченистонлик исломий жанггарилар масъул эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG