Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:31

Каримов Қирғизистондаги хунрезликлар бўйича халқаро текширув ўтказишга чақирди



Ислом Каримов
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясида қилган чиқишида июн ойида Қирғизистон жанубида рўй берган қонли воқеалар юзасидан халқаро текширув ўтказиш ҳамда оммавий қирғин учун масъул бўлган шахсларни топиб жавобгарликка тортишга чақирди.

- 11 – 14 июн кунлари Қирғизистон жанубида содир этилган талон-тарожлар, хунрезлик ва зўравонликлар бўйича мустақил халқаро текширув ўтказиш, ушбу қонли ваҳшийликларнинг барча буюртмачилари, ташкилотчилари ва ижрочиларини жиноий жавобгарликка тортиш янада муҳим вазифа ҳисобланади, деди Ислом Каримов.

Ўзбекистон раҳбари фикрича, Қирғизистондаги хунрезликлар юзасидан бетараф, принципиал ва қатъий позицияда халқаро текширув ўтказилиши Қирғизистон жанубида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасидаги ярашувга йўл очиши мумкин.
XS
SM
MD
LG