Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:54

Ўзбекистонда 3 миллион 360 мингдан ортиқ одам мобил интернетдан фойдаланмоқда


Бу ҳақда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ўринбосари Асад Хўжаев Тошкентда Ахборот-коммуникация технологияларига бағишланган йиғинда эълон қилган.

UzDaily.uz интернет сайтига кўра, Хўжаев 2010 йил 1 июлига қадар Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар умумий сони 6 миллион 300 минг кишини ташкил этганини ҳам қўшимча қилган.

Улардан салкам 2 миллион 940 минги уй телефони, кабел ва бошқа алоқа воситалари орқали, 3 миллион 360 минги қўл телефони орқали интернетдан фойдаланмоқда.
XS
SM
MD
LG