Линклар

logo-print

Европа ва Марказий Осиёда йилига 15 минг одам зўравонлик қурбони бўлмоқда


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бўлими эълон қилган ҳисоботга кўра, Европа ва МДҲ мамлакатларида йилига 15 минг нафар ёшлар зўравонлик қурбони бўлаётгани, уларнинг 40 фоизи пичоқлаб ўлдирилаётгани айтилади.

Ташкилотнинг Европа ва МДҲ мамлакатларини назорат қилувчи Европа бўлими 21 сентябр куни эълон қилган ҳисоботида кунига 40 киши пичоқлаш ва бошқа турдаги ҳужумлар оқибатида нобуд бўлаётгани, бу эса “жамият учун улкан йўқотиш” экани таъкидланган.

Тадқиқот натижалари Европа ва МДҲ мамлакатларида ёшларнинг чўнтакда пичоқ олиб юриши кенг тарқалгани, яъни, тахминан 12 фоизи ёшлар ўзлари билан пичоқ олиб юришини кўрсатган.

Ҳисоботда Россия, Албания, Қозоғистон ва Шарқий Европанинг қатор давлатларида зўравонлик асосида қотилликлар содир этиш даражаси юқори экани қайд этилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўлим билан тугамаган зўравонликлар бундан ҳам кўп экани билдирилган.
XS
SM
MD
LG