Линклар

logo-print

Бир йилда 15 минг ўспирин зўравонлик қурбони бўлади


Европа мамлакатларида ҳар йили 15 минг ўспирин зўравонлик қурбони бўлади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўз ҳисоботида билдирди.

Ташкилотга кўра, зўравонлик қурбонларининг 40 фоизи пичоқ зарбидан яраланиб ҳалок бўлади, европалик ёшларнинг 12 фоизи ўзи билан ўқ отар ёки совуқ қуроллар олиб юради.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, айниқса Россия, Албания ва Шарқий Европанинг бошқа бир қанча мамлакатларида ёшларнинг зўравонликдан ўлиш ҳолатлари кўпроқ кузатилади.
XS
SM
MD
LG