Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:05

Москвада ўзбекистонлик аёл судланди


Москва вилоятининг Митишчи шаҳар суди ҳукмига биноан ўз фарзандини сотаётганда қўлга олинган 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси Дилором Қорабоева 4 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Россия Жиноят Кодексининг 127 моддаси бўйича айбланган Ўзбекистон фуқароси 2010 йилнинг феврал ойида Митишчи шаҳар туғруқхонасида фарзандли бўлди ва ундан воз кечган.

Бир неча кундан кейин у туғруқхонанадан боласини олиб кетиб, шаҳар бозорида фарзандини 10 минг рублга сотаётгандан ҳибсга олинган.

Ўзбекистонлик Дилором Қорабоева 4 йллик қамоқ жазосини умумий тартибдаги ахлоқни тузатиш колониясида ўтайди.
XS
SM
MD
LG