Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:03

Қирғизистонлик ўзбеклар Москвада намойиш ўтказди


Москвадаги БМТ идораси олдида қирғизистонлик 200га яқин ўзбек намойиш ўтказди.

Намойишчилар июн ойида Қирғизистон жанубида содир этилган хунрезликлар бўйича халқаро текширув ўтказиш ҳамда Ўш ва Жалолобод вилоятларига Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг 52 нафар қуролсиз полиция маслаҳатчиларини киритишни талаб қилдилар.

Озодликка қўнғироқ қилган намойиш иштирокчилари 20 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида сўзлаган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Қирғизистондаги қонли воқеалар юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказишга чақиргани учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорчилик билдирдилар.
XS
SM
MD
LG