Линклар

Улуғбек Абдусаломовнинг суди номаълум муддатга қолдирилди


14 июн куни Жалолобод вилоятида рўй берган зўравонликларга алоқадорлик айбланаётган қирғизистонлик ўзбек журналисти Улуғбек Абдусаломов устидан суд номаълум муддатга қолдирилди:

- Улуғбек Абдусаломовнинг жиноий иши умумий жиноий ишдан алоҳида ажратиб олинди ва унинг саломатлиги яхшиланганидан сўнг алоҳида кўриб чиқилади. У билан судланаётган уч одамнинг суди эса уч судланувчидан бири - Акбаровнинг касал бўлиб қолгани сабабли 28 сентябр кунига қолдирилди,- деди журналистнинг адвокати Бектурсун Қалманов.

Улуғбек Абдусаломов 15 сентябр куни соғлиги ёмонлашгани сабабли ҳибсхонадан Жалолобод вилоят касалхонасига кўчирилган эди. Унинг суди 17 сентябр кунига белгиланган эди. Бироқ журналист инсульт бўлиб қолгани сабабли маҳкама 22 сентябрга қолдирилди.

Улуғбек Абдусаломов Қирғизистон Жиноят кодексининг тўртта моддаси - экстремизм, миллатлараро адоват қўзғатганлик, оммавий тартибсизликларни келтириб чиқарганлик ҳамда мамлакат ҳудудий яхлитлигига қарши айирмачилик фаолияти билан шуғулланганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG