Линклар

Ҳамма пахтага!

  • Абдулла Искандар

Бугун Ўзбекистон қишлоқларида 7 ëшдан 70 ëшгача ҳаммани пахтазордан топиш мумкин.

Бугун Ўзбекистон қишлоқларида 7 ëшдан 70 ëшгача ҳаммани пахтазордан топиш мумкин.

Пахта мавсуми авж палласига чиққан айни кунларда Ўзбекистондан қўнғироқ қилган тингловчи ва мушатрийларимиз бу йилги пахта терим кампанияси собиқ иттифоқ давридаги "Ҳамма пахтага!" хитоби остида ўтказилган йиғим-терим тадбирларидан ошиб тушяпти, дейди.


Тошкентдаги мардикорлар мажбуран далага ҳайдалди


Тошкент вилоятидаги мактабларнинг 5 синф ўқувчилари ҳам пахтага мажбуран олиб чиқилганини айтган тингловчимиз¸ шахар марказидаги мардикорлар ҳам мажбуран автобусларга тиқилиб пахта даласига олиб кетилганини айтади.

- Булар аниқ бўлаëтган нарсалар. 5-синф болаларини пахтага ҳайдашаяпти. Олдин пахтага чиқмасангиз, 200 минг пул бериларди. Ўрнига мардикор олиб келиб ишлатилаëтган эди. Ҳозир йўқ деяпти. “Ўзинг чиқасан” деб мажбурлаяпти. Шаҳарга ишлайман деб келган мардикорларнинг ҳаммасини автобусга юклаб, Тошкент районига пахта теришга мажбурий равишда чиқариб юбораяпти. Мажбурий равишда бўлгандан кейин “чиқмайман” деса нима бўлишини биласизку. Тиқиб қўяди. Икки-уч кун қамоқда ëтади. Ëтмаслик учун ҳам чиқадида мажбуран, дейди суҳбатдош.


Қашқадарëдаги мактаб ўқувчиларини ҳаммаси пахтада

дейди Қашқадарëнинг Маймана тумани 55 мактаб ўқувчиси 14 яшар Орзугул ўзи ўқиëтган синфдаги 39 ўқувчининг кунига 50 килодан кўп пахта тераëтганини айтади.

- Қашқадарë вилояти, Маймана қишлоғидан.

Озодлик: Исмингиз нима?

- Орзугул.

Озодлик: Неча ëшдасиз?

- 14.

Озодлик: Пахтага чиқаяпсизларми?

- Ҳа.

Озодлик: Сиз мактабда ўқийсизми?

- Ҳа.

Озодлик: Қайси мактабда ўқийсиз?

- 55 мактабда. 2 сентябр куни мустақиллик дарси бўлди. 3 сентябрдан 7 сентябргача ўқиш бўлди. Кейин пахтага чиқаришди.

Озодлик: Кунига неча кило норма қўйишди?

- 8-синфлар 50 килодан. Бизлар нормадан баланд қиламиз. Биринчи теримга олиб чиқишаяпти.

Озодлик: Энг кўп неча кило пахта тердингиз?

- Мен ҳозир 55 кило тердим.

Озодлик: Мактаб қачон бошланади? Ўтгҳан йиллар қандай бўлган эди?

- Ўқитувчилар ҳозир 15 кун териб беринглар дейишаяпти. Кейин билмадим.

Озодлик: Ўқиш яхшими пахтами?

- Таълим олиш яхшида. Пахта ҳам яхшида. Ўзимизнинг ҳиссамизни қўшамизда Ўзбекистонга. Қашқадаëр пунктларига ҳам.

Озодлик: Синфда неча бола бор?

- 39.

Озодлик: 39 танинг ҳаммаси пахтадами?

- Ҳа, ҳозир ҳаммаси пахтага чиқишган¸ дейди қашқадарëлик Орзугул.


БМТнинг Москвадаги ваколатхонаси олдида Ўш ва жалолободлик ўзбеклар намойиш ўтказишди

Намойиш қатнашчиси Озодлик билан суҳбатда қирғизларнинг ўзбекларга қарши тажовузи текширилишини БМТ минбаридан кўтарган Ўзбекистон президентига раҳмат айтишдан бошлашди.

- Биз бугун БМТ нинг Москвадаги биноси олдида йиғилдик. Йиғилишимиздан мақсадимиз июн воқеаларида жабр кўрган ўзбек биродарларимиз, ўзбекларимиз, мана 100 кундан бери ҳеч бир минбарда ўзбеклар тўғрисида гапирилмаëтган эди. Оллоҳнинг инояти билан Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 140 та мамлакат бошчилари олдида сўзга чиқиб, шу маслаани кўтариб чиқдилар. Қирғизистонга чет элдан независимий терговчилар киришини хоҳладилар. Шуни кўтариб чиққанлари учун, мана июн воқеаларида ўзбек қочоқларига ëрдам берган биродарларимизга ва Каримовга Озодлик орқали миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шунча пайтдан бери ҳеч бир раҳбар Қирғизистондаги ўзбекларнинг дардини юқори мибарларда гапирмаган.

Озодлик: БМТ ваколатхонаси биноси олдида қанча қирғизистонлик ўзбек йиғилди?

- 180-200 та одам иштирок этди. Бугун Москвада ëмғир бўлаëтганлиги сабабли озчилик бўлди. Соат саккизда келган эдик. Ҳозир Москва вақти билан 12.30 бўлди. Ҳозир тарқалаяпмиз¸ дейди Москвадаги қирғизистонлик ўзбеклардан бири.


Ҳунармандлик коллежида ҳунарманд йўқ

Каттақўрғондаги санъат ва ҳунармандлик коллежининг кекса муаллими ҳасратидан чанг чиқади.

- Ака қалайсизлар? Яхши юрибсизларми?

Озодлик: Раҳмат. Ўзингиздан сўрасак. Қаердан бўласиз?

- Мен Каттақўрғонданман. Ўзим ўқитувчиман.

Озодлик: Мактабдами?

- Йўқ, коллежда. Коллежларда яхши шароит яратилмаганда ҳозир. Болаларнинг ўқишига ҳам қарашмайди. Хоҳлаган ишларини қилишади. Шарт-шароитимиз йўқ. Раҳбарларимиз хоҳлаган ишларини қилиб юришибди. Мен 42 йилдан бери ишлайман коллежда. Олдинлари бошқача эди. Ҳозир хоҳлаган одамини олиб, хоҳлаган одамини ишлатиб юрибди. Мутахассисни олиб болаларни ўқитишга эътибор йўқ. Хоҳлаган одамини олиб ишлатаяпти, лекин болаларга дарс бериш нимаси йўқ.

Озодлик: Каттақўрғондаги касб-ҳунар коллежими?

- Ҳа. Санъат миллий ҳунармандчилиги коллежи.

Озодлик: Нималар ўргатилади?

- Санъат миллий ҳунармандчилик коллежи, лекин касб берадиган ҳунарманд усталар йўқ. Хоҳлаган одамини қўйиб¸ ойлигини бериб ишлатаяпти. Болалар ҳам келмайди дарсга. Бу ердаги усталар ўзининг касбини билмайди. Бундай бўлгандан кейин болалар қандай қилиб келиб ўқисин¸ дейди Каттақўрғондаги касб-ҳунар коллежининг ўқитувчиси.


Чироқчидаги машмаша ëки нега калтак Дангаловнинг бошида синди

Ҳаммаси аëлларнинг ғийбатидан бошланди. Қўшни келиннинг бўйи паст экан деган гап кўпайиб-кўпайиб қўшнилар орасидаги мухорабага айланди.

Оила шаънини ҳимоя қилиш учун ўқлов¸ това ва қўлбола калтак (жиноят ишига бейсбол таëғи деб ëзилган) билан қуролланган беш киши қўшни оила бошлиғи Дангаловнинг бошини ëришади.

Дангаловнинг рафиқаси Гулчеҳра опага кўра бу юзадан очилган жиноий иш амнистия боис тўхтатилади.

Чироқчи туман прокуратура ва тергов идоралари ишидан норозиман¸ дейди Гулчеҳра опа.

- Қашқадарë вилояти, Чироқчи туманиданман. Турмуш ўртоғим Дангалов Эшпўлат. Ўзим бошланғич синфдан ўқитувчиман 26 йилдан бери. Бешта фарзандим бор. Ўтган йил 18 июн куни қўшниларимиз тўрт-беш киши бўлиб, хўжайинимнинг калласига дубинка таëқ билан уриб иш топтирди. 9 ойгача узоқ даволанишда бўлди, кома ҳолатида бўлди. Тўрт ойгача ички ишлар бўлими бир марта ҳам сўрамади. Бир мартагина Чироқчи туман шошилинч бўлимида ëтганида мендан тушунтириш хати олди. То президент амнистияси чиққунча шунга тўғрилаб юрдида. Мендан, хўжайинимдан ëки гувоҳлардан маълумот олмади. Воқеа жойига келганда ҳам участка нозиримиз Юсупов Фазлиддин, бизлар жабрланувчимизку, ҳеч қачон бизларни чақирмади ҳам, сўрамади ҳам. Жиноятчилар сотиб олдида уларни. Терговчи ҳам уларнинг ëнини олиш учун нариëққа ўтмади. Норозилигим тўрт ой давомида ички ишлар ҳеч ҳам сўрамади. Мен туман прокуратурасига бордим 9 июл куни. Киритмади эшигидан. Кейин Чироқчи туман алоқа бўлимидан ариза ëзишга мажбур бўлдим. 21 июл куни Чироқчи туман ички ишлар бўлими Эшматов номига ëздим. Уларда ҳам ҳеч ким тингламади. Кейин 11 сентябргача кутдим терговчи келар, маълумот олар деб. Барибир бизлар жабрланувчику. Эримнинг кўзлари кўр бўлиб, оғизлари қийшайиб, хотираси йўқолган. Тергов иши саëз олиб борилдида. Терговчи фақат номигагина делони ëпиш учун гувоҳлардан маълумот олди¸ дейди Гулчеҳра опа.

*************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG