Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 03:03

АҚШ Россиянинг Эронга қурол сотмаслик қарорини олқишлади


Қўшма Штатлар Россиянинг Эронга С-300 зенит ракеталари ва бошқа турдаги қуролларни сотмасилик ҳақидаги қарорини олқишлади.

Оқ уй баёнотида АҚШ глобал хавфсизликни таъминлаш борасида Россия билан ҳар томонлама ҳамкорликка тайёр экани билдирилган.

Чоршанба куни Россия президенти Дмитрий Медведевнинг Эронга бир қатор қуроллар, жумладан, С-300 комплексларини сотишни таъқиқлаш тўғрисидаги фармони эълон қилинган эди.

Бундай таъқиқ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг июн ойида ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишдан бош тортаётган Эронга қарши жорий этган янги санкциялари билан боғлиқ экани айтилади.
XS
SM
MD
LG