Линклар

logo-print

АҚШ ислоҳотларга интилувчан давлатларга ёрдам беради


БМТнинг тараққиёт саммитида сўзлаган АҚШ президенти Барак Обама камбағал давлатларга ёрдам беришдаги Вашингтоннинг ёндашуви ўзгарганини айтди.

Жаноб Обаманинг таъкидича, Қўшма Штатлар бундан буён ислоҳотларга интилаётган, коррупцияга қарши курашиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашга мойиллик кўрсатган давлатларга биринчи галда ёрдам беради.

- Тараққиётнинг асоси четдан ёрдамларга мухтож бўлмаслик учун шароит яратишдир. Шу боис биз ўз халқи ҳақида қайғурадиган ҳамкорларни топиб, бундай давлатларнинг барқарор ривожига ҳисса қўшамиз, - деди Обама.

Шунга қарамай, АҚШ раҳбарига кўра, табиий офатдан зарар кўрган ва инсонпарварлик ёрдамларига мухтож мамлакатларга ёрдам кўрсатиш Вашингтон сиёсати приоритетларидан бири бўлиб қолади.
XS
SM
MD
LG