Линклар

Исроил "Озодлик флотилияси"га номутаносиб куч қўллаган


Исроил ҳарбийлари май ойи охирларида Ғазо минтақаси қирғоқларида ўтказган амалиёт чоғида халқаро инсонпарварлик ҳамда инсон ҳуқуқлари меъёрларини қўпол тарзда бузган.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши тарафидан тузилган махсус комиссия бу ҳақдаги хулосасини чоршанба куни эълон қилди.

Комиссия аъзолари фикрича, Ғазо минтақасига инсонпарварлик ёрдамларини етказиш мақсадини кўзлаган "Озодлик флотилия"сидаги фаолларга нисбатан Исроил номутаносиб куч қўллаган.

Исроил ҳарбийлари кўмак ортилган олти кемани қўлга олиш пайти юз берган тўқнашувда "Озодлик флотилияси"нинг асосан Туркия фуқаролари бўлган тўққиз фаоли ўлдирилган эди.

Исроил томони Ғазо қирғоқларида ўрнатилган қамални ёриб ўтишга уринган кемаларни ишғол қилиб, қўлга олишдан бошқа чораси бўлмаганини айтган.
XS
SM
MD
LG