Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:51

Тожикистон шарқида беш жанггари ўлдирилди


Тожикистон шарқида мамлакат хавфсизлик кучлари олиб борган махсус амалиётлар давомида беш жанггари ўлдирилган.

Бу ҳақда Тожикистон Мудофаа вазирлиги маълум қилди. Ҳарбий ҳизматчилар орасида талафотлар ҳақида маълумот йўқ.

Тожикистондаги аксилҳукумат гуруҳларга қарши миқёсли амалиётлар мамлакатнинг Рашт туманида чоршанба куни бошланди.

19 сентябр куни мазкур ҳудудда номаълум шахслар тожик ҳарбий калоннасига ҳужум қилиб, 25 нафар тожик ҳарбийсини ўлдирган эди.

Тожикистон Мудофаа вазирлиги мазкур ҳужумда Абдулло Раҳимов ва Оловуддин Давлатов каби тожик дала қўмондонларини айблади.

Мазкур гуруҳлар таркибида Афғонистон, Покистон ва Чеченистондан келган ёлланма жанггарилар борлиги айтилади.
XS
SM
MD
LG