Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:49

Эрондаги портлашдан 12 одам ҳалок бўлди


Эроннинг Моҳобод шаҳрида чоршанба куни содир бўлган портлашдан 12 одам ҳалок бўлди, 75 одам яраланди. Портлаш Эрон-Ироқ уруши бошланганининг 30 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилаётган пайтда содир этилди.

Ҳалок бўлганларнинг аксари парадни кузатаётган ҳарбийлар ва уларнинг аёллари бўлган. Ҳукумат террор ҳужумида мамлакатдаги "аксилинқилобий унсур"ларни айблади.

- Моҳободдаги мудҳиш ҳужум қурбонлари бўлган бегуноҳ инсонларнинг яқинларига чуқур таъзиямизни изҳор этамиз. Асосан аёллар ва ёш болалар ҳалок бўлган бу ҳужумга четдан дастакланадиган аксилинқилобий унсурлар, АҚШ ва Исроил жосуслари масъулдирлар, - деди Эрон парламенти депутати Маҳди Эсазода.

Моҳобод шаҳрида яшовчи 190 минг аҳолининг катта қисмини курдлар ва сунний мусулмонлар ташкил этади. Сўнгги йилларда бу ҳудудда Эрон хавфсизлик кучлари ва курд партизан гуруҳлари ўртасида қонли тўқнашувлар рўй бермоқда.
XS
SM
MD
LG