Линклар

Аҳмадинажод икки америкалик сайёҳ озод этилишига шаъма қилди


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажод CNN мухбири билан суҳбатда бир йилдан бери Эронда ҳибсда ушлаб турилаётган икки америкалик сайёҳнинг ҳам озод этилиши эҳтимолдан ҳоли эмаслигини айтди.

Аммо Аҳмадинажодга кўра, бу ишни аввало эронлик ҳакамлар кўриб чиқиши керак.

Америкалик уч сайёҳ ўтган йили июл ойида Ироқ чегарасига яқин ҳудудда Эрон чегарачилари томонидан қўлга олинган эди. Эрон томони уларни жосусликда айблаган.

Улардан бири - 32 яшар Сара Шурд яқинда озод этилди. Унинг қаллиғи Шейн Бауэр ва дўсти Жош Фэттел ҳамон ҳибсда қолмоқда.
XS
SM
MD
LG