Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:01

Душанбе госпиталида яна уч аскар вафот этди.


Ўтган якшанба куни Тожикистон шарқида ҳужумга учраб, яраланган аскарлардан уч нафари вафот этди.

Уч аскарнинг 23 сентябр эрталаб ҳарбий госпиталда жон таслим қилгани ҳақида Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Аскарлар исмларини ошкор қилмаган вазирлик, бу аскарлар 19 сентябр куни Рашт водийсида жангарилар ҳужумига учраб, ярадор ҳолда Душанбедаги ҳарбий госпиталга олиб келинганини маълум қилди.

Эслатсак, ўтган якшанба куни Душанбедаги Миллий хавфсизлик қўмитаси изоляторидан қочган маҳбусларни тутиш учун Рашт водийсига сафарбар қилинган Мудофа вазирлиги ҳарбий калоннаси қуролли гуруҳ ҳужумига учраган эди.

Ўшанда 70 дан ортиқ аскарнинг 23 нафари ҳалок бўлган ва қолганлари турли жароҳатлар билан пойтахтдаги ҳарбий госпиталга олиб келинган эди. Воқеанинг эртасига ярадор аскарларнинг икки нафари вафот этган эди. Айни дамда ҳалок бўлган тожик ҳарбийлари сони 28 кишига етди.
XS
SM
MD
LG