Линклар

Обаманинг Ўтунбаева билан учрашиши кутилмоқда


АҚШ Президенти Барак Обаманинг жума куни Ню Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси йиғилиши доирасида Қирғизистон Президенти Роза Ўтунбаева билан учрашиши кутилмоқда.

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейкка асосланиб, Франс Пресс агентлигининг хабар қилишича, Обама келаси ой Қирғизистонда ўтказилиши режаланган парламент сайловлари эркин ва адолатли бўлишини таъминлаш, шунингдек, Қирғизистондаги "демократик имкониятлар"ни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Давлат Котиби ёрдамчиси Роберт Блейк Қирғизистонда 10 октябрга белгиланган сайловлар “эркин ва адолатли” бўлишини таъминлаш учун АҚШ ҳукумати Бишкек ҳукуматига беш миллион доллар ёрдам маблағи ажратганини айтди.
XS
SM
MD
LG