Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:59

Хитой Покистонга 200 миллион доллар ёрдам ажратишни ваъда қилди


Хитой Бош вазири Вен Жиабао ўз мамлакати мислсиз сув тошқинларидан зарар кўрган Покистонга қўшимча 200 миллион доллар фавқулодда ёрдам ажратишини баён қилди.

Жиабао бу ҳақда Ню Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш масалаларига бағишланган саммитда эълон қилди.

Хитой Бош вазири бу ҳақда АҚШнинг сув тошқинлари оқибатини тугатишда Покистонга кўпроқ ёрдам бериш чақирувидан кейин баён қилди.

Дастлаб Хитой ҳукумати сув тошқинлари оқибатида 10 миллион одам ёрдамга муҳтож бўлиб қолган Покистонга 47 миллион доллар ёрдам ажратишни ваъда қилган эди.

БМТ донор давлатларни Покистонга икки миллиард доллар ёрдам ажратишга чақирган. Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси ҳам Покистонга бир ярим миллиард доллар ажратишни қарор қилган.
XS
SM
MD
LG