Линклар

БМТ Бош Ассамблеясида дунё раҳбарларининг йиллик муҳокамалари бошланади


23 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеяси 65-сессиясининг дастлабки кунида нутқ сўзлайдиган давлат раҳбарлари орасида АҚШ Президенти Барак Обама ва Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ҳам бор.

30 сентябрга қадар давом этадиган сессия кун тартибида глобал молиявий бўҳрон, терроризм ва ядровий қуроллар тарқалишининг олдини олиш каби масалаларнинг муҳокама этилиши режаланган.

20 – 22 сентябр кунлари Ню Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясида Мингйиллик ривожланиш саммит бўлиб ўтди.

140 давлат раҳбарлари ва ҳукумат бошлиқлари иштирок этган саммитда 10 йил олдин қабул қилинган Мингйиллик ривожланиш дастурлари қандай бажарилаётгани муҳокама қилинди.
XS
SM
MD
LG