Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:13

Россияда Ўзбекистон фуқароси 15 йилга қамалди


Волгоград шаҳрининг Тракторозаводск туманида 10 яшар қизни зўрлагандикда айбдор, деб топилган 27 ёшли (исми ошкор қилинмаган) Ўзбекистон фуқароси 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Волгоград вилояти ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб, “Высота 102” ахборт агентлигининг хабар қилишича, жорий йил март ойида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Спартановка посёлкаси кўчаларидан бирида 10 яшар қизни учратиб қолган.

Қизнинг ҳимоясизлигидан фойдаланиб, йигит уни турар жой биносининг юқори қаватига олиб чиқиб қўл телефонини олиб қўйган ва зўрлаган.

Уйига қайтган қиз бўлиб ўтган воқеани ота-онасига айтиб берганидан кейин улар милицияга мурожаат қилган.

Орган ходимлари ўзбек диаспораси вакиллари ёрдамида жиноят содир этган ўзбек йигитини қўлга олинган.

Суд чиқарган ҳукмига кўра, жиноятчи 15 йиллик қамоқ жазосини тартиб кучайтирилган аҳлоқ тузатиш колониясида ўтайди.
XS
SM
MD
LG