Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:03

“Al-Jazeera” Афғонистондаги Халқаро коалиция кучларни айблади


“Al-Jazeera” НАТОни Афғонистон урушининг ёритилишига тўсқинлик қилишга уринаётганликда айблади.

Қароргоҳи Доҳада жойлашган “Al-Jazeera” шу ҳафтада телеканалнинг икки нафар афғонистонлик оператори қўлга олинганини “Халқаро коалиция кучлари раҳбарияти томонидан можаро тўлиқ ёритилишига тўсқинлик қилишга уриниши”нинг бир қисми дея баҳолади.

“Al-Jazeera” телеканалига кўра, НАТО етакчилигидаги коалиция кучлари икки оператор толибларни ташвиқ қилиш учун улар билан ҳамкорлик қилганлик айби билан қўлга олингани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган.

“Al-Jazeera” бу иддаони рад қилиб, журналистларнинг дарҳол қўйиб юборилишини талаб қилди.

Журналист Муҳаммад Нодир чоршанба куни Қандаҳор вилоятида, Раҳматулла Некзод эса душанба куни Ғазни вилоятида қўлга олинган.

Афғонистон пезиденти маъмурияти Ҳамид Карзай Ахборот вазирлигига “журналистларни озод қилиш бўйича чора кўриш” тўғрисида кўрсатма берганини билдирди.

Халқаро коалиция кучлари вазиятни изоҳлаганича йўқ.
XS
SM
MD
LG