Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:45

Путин: Арктика муаммолари ҳамкорлик руҳида ҳал этилиши мумкин


Россия Бош вазири Владимир Путин Арктика билан боғлиқ барча масалалар давлатлар ўртасида ҳамкорлик руҳида ҳал этилиши мумкин, дея баён қилди.

Арктика масалалари бўйича Москвада ўтказилаётган халқаро форумда чиқиш қилган Путин, жумладан бундай деди.

- Арктикада ҳақиқатан ҳам жиддий геосиёсий ва иқтисодий манфаатлар кесишади. Аммо, мен Арктика билан боғлиқ барча муаммолар, жумладан, қитъа шельфи масаласи ҳамкорлик руҳида, амалдаги халқро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал этилиши мумкинлигига асло шубҳа қилмайман,- деди Владимир

Россия Арктикани тақсимлаш борасида АҚШ, Канада, Норвегия ва Дания билан узоқ йиллардан бери музокаралар олиб бормоқда.

Америкалик олимлар глобал иқлим исиши оқибатида 2030 йилга қадар Арктикада муз қолмаслиги мумкин, дея тахмин қилади.

Дунёдаги топилмаган энергия заҳираларининг тўртдан бир қисми Арктика тубида экани ҳақида ҳам фаразлар бор.
XS
SM
MD
LG