Линклар

logo-print

АҚШ раҳбари Эронни музокара бошлашга чақирди


АҚШ президенти Барак Обама Эроннинг ядровий дастури хусусида юзага келган муаммони дипломатик йўллар орқали ҳал этиш имконияти ҳали ҳам борлигини баён қилди.

- Қўшма Штатлар ва халқаро ҳамжамият Эрон билан ўзаро келишмовчиликларни ҳал қилишга ҳаракат қилиб келмоқда. Агар Эрон бу келишмовчиликларни дипломатик йўл билан ҳал этиш йўлини танлшга истак билдирса, бундай имконияти ҳали ҳам сақланиб қолмоқда. Аммо бунинг учун Эрон ҳукумати музкоараларга тайёрлигини аниқ ва ишончли тарзда намойиш қилиши ва ўзининг ядровий дастури тинч мақсадни кўзлаганини дунёга исботлаши шарт,- деди Ню Йоркда бошланган БМТ Бош Ассамблеясининг 65-сессиясида чиқиш қилган Обама.

Айни пайтда Барак Обама дунё давлатлари раҳбарларини Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш йўлидаги янги уринишларни қўллаб-қувватлаш, ҳамда Исроил ҳукуматини яҳудийлар учун янги уйлар қуришга жорий қилган мораторий муддатини узайтиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG