Линклар

logo-print

Аҳмадинажод АҚШни 2001 йил 11 сентябр ҳужумларида айблади


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажод 2001 йил 11 сентябр террор ҳужумларида АҚШни айблади. Пайшанба куни Ню Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида сўз олган Аҳмадинажод "жаҳонда, жумладан, АҚШда ҳам кўпчилик мазкур террор ҳужумларга Америка махсус хизматлари алоқадорлигига ишонишади", деб айтди.

Эрон раҳбари сўзларига кўра, АҚШнинг бундан мақсади Яқин Шарқда ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва Исроилни ҳимоя қилиш бўлган.

Аҳмадинажод бу ҳақда БМТ минбаридан туриб гапираётган пайтда АҚШ, Исроил ва бошқа бир қатор ғарб давлатлари делегацияси мажлислар залини тарк этди.

Америкалик дипломатлар Эрон раҳбарининг маърузасини "жирканч, қип-қизил бўхтон", деб аташди. Қўшма Штатлар уч мингга яқин одам ўлимига сабаб бўлган АҚШдаги 2001 йил 11 сентябр ҳужумларида Ал Қоида террор тармоғини айблаган.
XS
SM
MD
LG