Линклар

АҚШда покистонлик олима 86 йилга қамалди


АҚШдаги маҳкама покистонлик нейробиолог олима Аафия Сиддиқийни Афғонистонда америкалик ҳарбийларни ўлдиришга уринганликда айблаб, уни 86 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди.

38 яшар Сиддиқий Массачусетс штатидаги Технолгия университети битирувчисидир. У АҚШдан Покистонга 2003 йилда қайтиб борган. Беш йил ўтиб у Афғонистоннинг Ғазни шаҳрида америкалик ҳарбийларга қарата ўт очишга уринаётган пайтда қўлга олинади.

Ҳисбга олиш пайти Сиддиқий яраланди, аммо америлик ҳарбийлардан ҳеч бирига шикаст етмади. Тергов давомида покистонлик бу аёлнинг Ал Қоида билан ҳамкорлик қилгани ҳам аниқланган.
XS
SM
MD
LG