Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:24

Обама: АҚШ-Япония ҳамкорлиги тинчлик ва хавфсизлик “пойдевори”


АҚШ Президенти Барак Обама Қўшма Штаталар билан Япония муносабатларини жаҳон тинчлиги ва хавфсизлигининг “пойдевори”, дея олқишлади.

- Биз АҚШ-Япония иттифоқи, нафақат минтақа барқарорлиги ва икки давлат хавфсизлиги, балки бутун дунёда тинчлик ва барқарорликнинг пойдевори ўлароқ муҳим аҳамият касб этишини яна бир бор тасдиқладик,- деди 23 сентябр куни Ню Йоркда бошланган БМТ Бош Ассамблеясининг 65-сессияси доирасида Япония Бош вазири Наото Кан билан учрашган Обама.

АҚШ ва Япония раҳбарлари учрашуви Хитой ва Япония ўртасидаги муносабат таранглашган пайтга тўғри келди.

Бунга Хитой денгизи шарқидаги икки давлат эгаликка даъво қиладиган ороллар яқинида Хитойнинг балиқчи кемаси капитанини Япония ҳибсга олгани сабаб бўлди.

Хитой ҳукумати кема капитани дарҳол озод қилинишини талаб қилмоқда. АҚШ ҳукумати икки томонни низони тезда ҳал қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG